12.07.2017 17:08 Бишкек 2893

Оилани режалаштириш бўйича халқаро саммитда Қирғизистон ҳукумати 20% контрацептивларни ғоят муҳтож бўлган аёллар учун ажратиб беришга тайёр эканини баён қилди

Илгари Альянс-пресс хабар қилганидек, 11 июл куни Лондонда Оилани режалаштириш бўйича халқаро саммит бўлиб ўтди. Унда ҚР Жогорку Кенгаш депутати Аида Қосималиева қатнашди.



У бизнинг агентствамизга хабар қилишича, саммитда ҚР ҳукумати 20% контрацептивларни ғоят муҳтож бўлган (Медиклар кўрсатмаси бўйича туғиш ман этилган) аёллар учун ажратиб беришга тайёр эканини баён этган. Қолган аёлларга ушбу препаратларни сотиб олиш учун хукумат халқаро донорларга суянмоқчи. Айтиб ўтиш жоиз, Қирғизистонда кўз ёриш пайтида вафот этган аёлларнинг сони  камайиб 100 минг ҳолатда,  35,5 шундай  ҳодиса юз бермоқда. Бироқ бу кўрсаткич ҳам Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун энг баландлигича қолмоқда.
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021