16.07.2017 11:11 Бишкек 3513
Ҳукуматнинг «Арзон уй-жой» дастури доирасидаги ипотека фоиз юкламалари бир йилда 14%дан 10%га тушди
Ўтган шанба куни ҚСДП съездида нутқ сўзлаган Бош вазир Сооронбай Жээнбеков: «Хукуматнинг «Арзон уй-жой» дастури доирасидаги ипотека фоиз юкламалари бир йилда 14%дан 10%га тушди.
Ҳозирда эса бу кўрсатқични 8 фоизга тушириш бўйича масала кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар умумий суммаси 1,7 млрд.сом бўлган 1422 ипотека кредити берилган. Кредит олганларнинг катта қисмини ўқитувчилар, медиклар, маданият ва ижтимоий таъминот , ҳамда ҳуқуқ тартибот ҳодимлари ташкил этади. 2017 йилнинг якунида ипотека кредитини олгувчилар сафини кенгайиши натижасида умумий хажми 2,7 млрд. сом бўладиган 2 500 ипотека кредити берилади. Келажакда бу ипотека дастури, нафақат хукумат хизматчиларинигина эмас, балки барча уй-жойга мужтож бўлган кишиларни қамраб олади»,-деди.
Бўлим мақолалари
| 12.06.2026 |
|
| 02.06.2026 |
|
| 30.05.2026 |
|
| 19.03.2026 |
|
| 26.01.2026 |
|
| 22.11.2025 |
|
| 20.11.2025 |
|
| 27.08.2025 |
|
| 23.07.2025 |
|
| 10.07.2025 |
|