19.07.2017 17:27 Бишкек 2371

«Центерра» акциялари қўшимча эмиссияси Қирғизистонга яна камида 100 миллион доллар келтиради

Бугун оммавий ахборот воситаларида Centerra Gold компанияси акциядорлик капиталида Қирғизистоннинг ҳиссаси камайгани хақида материаллар пайдо бўлган



«Альянс-Пресс» агентлигига «Кыргызалтын» хабар беришича, қўшимча эмиссия жалб этилиши сабаб,  компания директорлар Кенгаши қарорига кўра, Қирғизистон ҳиссаси формал ҳолатда қисқариб 32,1 %дан 26,6%га  тушган. Бироқ, компанияда биргина Қирғизистон  эмас, балки барча Centerra акциялари эгаларининг ҳиссалари бир ҳил прапорцияда камайган. Шунинг билан бирга қўшимча эмиссия Қирғизистон учун яқин 20 йил орасида 100 млн доллар атрофида фойда келтиради. Компания раҳбарияти  қўшимча эмиссияни катта олтин заҳирасига эга бўлган Томсон-крик конини сотиб олиш учун юргизган. Уни Centerra 1,1 млрд долларга сотиб олиб, қазиш ишларини бошлаб юборган. Натижада ҚР йилига компания фаолиятидан  12 миллион доллар ўрнига, 16-18 миллион доллар дивидент олади.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023