22.07.2017 16:43 Бишкек 2367

Ҳукумат бир қатор маҳкамаларнинг эътирозларига қарамай, мактабларни интернет билан боғлашни давом этади

Янги ўқув йилидан бошлаб, Қирғизистоннинг яна 775 мактабларида интернет пайдо бўлади. Булардан 608 мактаб интернет тармоғига уланиб бўлган.


Қолганлари сентябргача уланади. Шунинг билан бирга 27 мактаб мамлакатнинг чегара ҳудудида жойлашган. Бу борада ҳукумат йиғинида ахборот берилди. Қирғизистон бўйича 2100 мактаб бор бўлиб, агар илгари уланган муассасалар билан қўшиб ҳисобланса, интернет хизматидан фойдаланаётган мактаблар сони уларнинг учдан икки қисмини ташкил этади.
“Альянс-Пресс” агентлигига Маориф ва фан вазирлигидан хабар беришларича, интернет билан таъминлашга қарши чиққан томон, негадир Ахборот технологиялари ва алоқа давлат агентлиги вакиллари бўлган. Уларнинг фикрлари бўйича, барқарор интернет билан мактабларни халқаро донорлар маблағи эвазига тадбиқ этиладиган «Диджитал КАСА» дастури бўйича таъминлаш мумкин эмиш. Лекин Маориф вазирлиги «Диджитал КАСА» лойиҳаси ишга тушишини кутсак, 5-6 йил ўтиб кетиши мумкин, интернет-билимлар эса бизга бугун зарур эканлиги уқтирганлар. Бош вазир Сооронбай Жээнбеков ўқитувчиларнинг талаби тўғри экани таъкидлаган.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022