24.07.2017 16:15 Бишкек 2147

Токтайим Уметалиева рўйхатдан ўтиб президентлик учун курашмоқчи

Бош сайлов қўмитаси президентлик мансабига давогарлар бўлганлар 35 кишини тузганини эълон қилди


Уларнинг  кўпчилиги  гаровга     қўядиган      1 000 000  соми йўқлиги ва керак бўлган хажмдаги имзоларни тўплай олмаслиги сабаб тўлақонли номзод сифатида рўйхатдан ўтаолмайдилар. Бундай кимсалар шундайин йўл билан ўзларининг «ўчган пилигларини кўтариб олишмоқчи» экани аниқ.
«Шахсан мен жиддий равишда рўйхатдан ўтиб, президентликка эришиш учун курашаман. Ҳозирда қариндош-уруғимдан ва дўстларимдан гаровга  қўядиган пулни йиғиш билан машғулман. Менинг мамлакатимиз фуқаролари учун айтадиган сўзим бор. Шунинг учун сайловга бормоқдаман»,- дейди «Альянс-Пресс» агентлигига Токтайим Уметалиева. Унинг таъкидлашича,  тарафдорлари бўлғуси номзоднинг штаби учун Бишкекда жой ажратиб беришган. Уметалиева сайловга ўз ҳолича партиясиз бормоқда.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021