25.07.2017 18:03 Бишкек 2850

Президентликка номзод Токтойим Уметалиева - Атамбаевнинг Жээнбеков ва Бабанов хақида айтгани тўғрисида

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев : «Мен Омурбек Бабановга овоз берар эдим, агар Сооронбай Жээнбеков бўлмаганда», -деган эди



Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва президентликка номзод Токтайим Уметалиева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Алмазбек Атамбаевни яқинда  Жээнбеков  ва Бабанов хақида айтган сўзларини талқин қилди. Эслатиб ўтамиз, Атамбаев : «Мен Омурбек Бабановга овоз берар эдим, агар Сооронбай Жээнбеков бўлмаганда», -деган эди. Бу хақда Уметалиева шундай фикр билдиради: «Изоҳлар бўйича жуда кўп шов-шув бўлмоқда, ҳаммасидан ҳам Атамбаев пресс-конференцияда Бабановни мақтаб, нимани назарда тутди деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Менимча,   президент агар Сооронбай бўлмаганда, Бабановни танлар эдим, деб ворислик борасидаги гаплардан зада бўлган БОТга (Бабанов Омурбек Токтогулович) озгина ҳушомад қилмоқчи бўлди. Ахир БОТнинг тарафдорлари ўз лидерини аниқ ишонч билан, ҳудди тасдиқланган ворис сифатида олға силжитишаётган эдиларку. Бироқ кўриб турибмизки, у ворисликка «бирозгина» етолмай қолибди. Ваҳоланки бир-оз дегани, тўлиқ эмас деганида ».
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021