28.07.2017 16:12 Бишкек 2301

“Қирғизистон ” партиясида жанжал

“Қирғизистон ”партияси сиёсий кенгашининг 4 аъзоси Қанат Исаевнинг ўрнига Сооронбай Жээнбековни қўлламоқчи бўлгани учун таркибдан чиқарилган


“Қирғизистон” сиёсий партиясида тарафкашлик бошланди. Ушбу хафтада партия съезди ҳозирда турли фирибгарликда айбланиб тергов қилинаётган Қанат Исаевни президентликка номзод этиб кўрсатди. Бироқ бу билан воқеалар ривожи тўхтаб қолганича  йўқ.
“Альянс-пресс” агентлигининг ушбу партиядаги манбаларига кўра, съезддан олдин “Қирғизистон”нинг 4 сиёсий кенгаши аъзоси сиртдан партия сафидан чиқарилиб ташланади. Ваҳоланки, сиёсий кенгашнинг ўзи бу масалани умуман кўрмаган. Уларнинг сўзлари бўйича партиянинг кўпчилик аъзолари обрўйига путур етган  Исаевнинг ўрнига Сооронбай Жээнбековга овоз бермоқчи бўлганлар. Шунинг учун четлатилган сиёсий кенгаш аъзолари “Қирғизистон”нинг охирги съезди легитимсизлиги исботлаш учун курашмоқчилар. Бунинг учун эса, уларда барча расмий асослар етарлидир.

 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021