12.08.2017 18:01 Иссиқ-Кўл вилояти 2840
12 августда Чўлпонотада катта август педсовети деб ном олган республика ўқитувчилари съезди бўлиб ўтди
“Альянс-пресс” агентлиги мухбири хабар қилишича, ҚР Маориф ва фан вазираси Гулмира Кудайбергенова съезддаги ўз нутқида қуйидагиларни эътироф этди : ”Ҳозирги вақтда 2017-2018 ўқув йиллари бошлангунга қадар республика мактабларини компьютерлар билан 74.8%, ўқувчилар мебеллари билан 92%, ўқитувчи мебеллари билан 82.8%, Китоб жавонлари билан 88.3%га таъминланди. 2017 йилнинг 25 апрелида ҚР Ҳукумати янги ўқув йилида мактаблар учун 30 миллион сомлик компьютерлар ҳарид қилиниши борасида маҳсус фармойиш қабул қилди. Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги янги ечимлар сирасидан, мактаб имкониятларини оширувчи омил бўлиб хизмат қиладиган Интернетнинг кенг тармоқларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Мактабларнинг умумий сонига бўйича, 2017 йилда 55% мактаблар билим олиш жараёни замонавий ва янада қизиқарли бўлиши учун Интернетнинг барча имкониятидан баҳраманд бўладилар. Рақамли телевидениянинг имкониятларини янада кенгайтириш борасида республиканинг барча мактаблари учун 4 минг замонавий телевизорлар сотиб олинган».
Съезднинг ишида ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков қатнашди. У ўз меҳнат фаолиятини Ўзганд туманида ўқитувчиликдан бошлаганлиги сабаб, бу шарафли касб эгаларининг муаммоларини яхши билишини айтди. Шунингдек Хукумат бошлиғи, ўқитувчини илгариги юксак мавқеига қайта кўтаришимиз керак деди.
Бўлим мақолалари