16.08.2017 17:10 Чуй вилояти 2565

1 октябрга қадар Қирғизистон ўзини шакар билан тўла таъминлайди

Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси кредити ҳисобига республикамиз ўзининг шакар ишлаб чиқариш соҳасини қайта жонлантирмоқчи


«Кошой» ва «Каинды-Кант» шакар ишлаб чиқариш заводлари реконструкцияси ниҳоясига етмоқда. «Кошой» ( Шапоков шаҳри) ва «Каинды-Кант» (Каинди посёлкаси) заводлари 2017 йилнинг 1 октябрига тўлиқ ишга тушиши керак. Ана ўшанда Қирғизистон ўзида ундирган қизилчани (қанд лавлагисини) ташқарига сотиш муаммосидан халос бўлади. Бундан ташқари Қирғизистон ўзини шакар билан тўлалигича таъминлайди.  Бу хақда шакар заводига ташриф ясаган Бош вазир Сооронбай Жээнбеков айтиб берди. Бунинг натижасида Чуй вилоятида яқин келажакда 11 минг гектардан зиёд ер майдонига қанд лавлагисини экиш мумкин. Фермерларнинг қанд лавлагиси маҳсулотларини сотиб олиниши ҳам кафолатланган.  
 
Бўлим мақолалари
14.03.2024
16.01.2023
12.08.2022
21.04.2022
22.02.2022
28.11.2020
20.08.2020
12.08.2020
15.04.2020
09.04.2020