21.08.2017 17:23 Бишкек 2630

ҚР БСК Сооронбай Жээнбековни президентликка номзод сифатида рўйхатга қайд этди

Жээнбеков, ўз томонидан президентлик учун кураш хаққоний тарзда олиб борилаётгани исботи ўлароқ ва рақибларини Бош вазирлик мавқеи билан эзиб ташламаслик учун премьерлик ваколатини топшириш хақида аризасини ёзди


Бугун ҚР Бош сайлов қўмитаси Сооронбай Жээнбековни президентликка номзод сифатида қайд этди. Рўйхатга ўтгандан сўнг у журналистлар билан суҳбат қуриб, уларнинг саволларига жавоб берди. Жумладан Бош вазирга берилган: «Ғалаба қилишингизга ишонасизми» деган саволга у : «Оллоҳнинг кўмаги ила, агар юртдошларим сайловда менга ишониб,  қўллаб берсалар мақсадимга, ғалабага етишаман. Ғалабага ишончим  бўлмаганда, сайловга қатнашмас эдим. Менга берилган юксак ишончни оқлашга харакат қиламан»?- деб жавоб қайтарди.
Журналистлар билан мулоқатдан сўнг Жээнбеков, ўз томонидан президентлик учун кураш хаққоний тарзда олиб борилаётгани исботи ўлароқ ва рақибларини Бош вазирлик мавқеи билан эзиб ташламаслик учун премьерлик ваколатини топшириш хақида аризасини ёзди. Шу куннинг ўзида унинг аризасига  Алмазбек Атамбаев имзо қўйди ва ўзининг 6 йиллик президентлик давридаги энг яхши ҳукумат Жээнбеков бошчилигидаги ҳукумат эди, дебэътироф этди.
 
Бўлим мақолалари
04.10.2025
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024