22.08.2017 14:29 Бишкек 2507

Қирғизистонлик ўқувчилар Россиянинг Кемерова шаҳридаги «Ёш геологлар» олимпиадасида иккинчи ўринни олдилар

Шу кунларда юртимизга 8 ўспириндан иборат командамиз навбатдаги «Ёш геологлар» олимпиадаси ўтган Кемеровадан қайтиб келдилар


Саноат, энергетика ва ер қаъридан фойдаланиш Давлат қўмитасидагилар «Альянс-пресс» агентлигига хабар қилишларича, улар МДҲ давлатлари орасида умумжаъмоа ҳисобида иккинчи ўринни олишга муваффақ бўлганлар. Ўтган йили Олмаотадаги ҳудди шундай олимпиадага Қирғизистон иккита команда жўнатган эди. 2017 йилда эса бир командани тайёрлади. Геологлар касбига қизиққан ўқувчилар ўз олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажараолдилар. Агентлигимиз суҳбатдошлари ушбу болалар агар мактабни битирсалар ҳеч иккиланмай геолог касбини танлашини эътироф этдилар. Қирғизистонда яқин келажак оралиғида геологларга талаб ўсиши аниқ.
 
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023