24.08.2017 15:25 Бишкек 2814

Сооронбай Жээнбеков Қурбон Ҳайит байрамидаги умумий намозга қатнашмоқчи

Собиқ Бош вазир Сооронбай Жээнбеков 1 сентябр куни Бишкек шаҳрининг Ҳукумат уйи ёнидаги Эски майдонда бўлиб ўтадиган умумжамоат Қурбон Ҳайит намозида қатнашмоқчи


«Альянс-пресс» агентлигига собиқ Бош вазир Сооронбай Жээнбековнинг яқин кишилари хабар беришларича, у 1 сентябр куни Бишкек шаҳрининг Ҳукумат уйи ёнидаги Эски майдонда бўлиб ўтадиган Қурбон Ҳайит умумжамоат намозида қатнашмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, С.Жээнбеков ҚР президентлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин, истефога чиқиш учун ариза ёзган эди. Охирги кунларда у ўз штаби ҳодимлари билан мамлакат регионлари бўйлаб  учрашувларда қатнашиб юрибди.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021