27.09.2015 12:55 3130

“Кыргызгипрозем”нинг фикрича Қирғизистонда яйловлар яроқсиз аҳволга тушмоқда

“Кыргызгипрозем”нинг кўп йиллик кузатувлари натижасига кўра яйловларимиз яроқсиз аҳволга келмоқда. 1969-1978 йиллари яйловларнинг ҳосилдорлиги гектарига 5.2 центнер бўлган. 1990 йили ҳосилдорлик  4.4 центнерга тушган. 90чи йиллар ва 2000 йиллар бошларида бу кўрсатқич деярли ўзгармаган. Бу кўрсатқич чорва молларининг сони камайгани сабаб бир маромда сақланган. Бироқ чорва молларининг сони орта бошлаши билан 2014 йилга келиб, ҳосилдорлик гектаридан 2.8 центнерни тузган.

Бунга катта сабаб, 20 йил давомида ўсаётган ўт-ўланлар таркиби ўзгармаган. Илгарлари тупроқни дам олдириш учун яйловларга “алмашлаб” экиш услуби билан турли ўтлар ўстирилиб турилган. Бегона ўтлардан  ерни тозалаш учун гербицидлардан фойдаланилган. Бу жойда муаммо чорва молларининг сонини ошишида эмас, балки унинг сифат таркибининг ўзгарганида эканлигини “Кыргызгипрозем” мутаҳасислари қайд этдилар. Совет хукумати даврида қўйлар 62%, сигир-моллар 20%, йилқи 20% ташкил этганлиги яйловлар аҳволига мос бўлган. Бироқ ҳозирда чорва таркиби томаман аксига ўзгарган. Яъни йилқилар 20 фоизли бўсағада қолгани билан, катта шоҳли чорва сони 64%га кўпайган, қўй-қўзилар 20фоизгача камайган. Ваҳоланки катта шоҳли чорва моллари қўй - қўзиларга қараганда кўпроқ яйловларни топтаб, уни яроқсиз аҳволга келтирар экан.
 
“Кыргызгипрозем”нинг кузатувларини бир неча йиллардан бери олиб борувчи мутаҳасиси Людмила Пенкинанинг фикрича, бу борада тенденция яхши томонга ўзгармаган – яйловлар 70 фоизга яроқсиздир. Қирғизистонда 9 миллион гектарли яйлов мавжуд. Ундан 2 миллиони бутазорга айланган, 1.5 миллиони ёввойи кўкат босиб захарланиб, мол боққани яроқсиз аҳволга келган, 500 минг гектари эрозияга учраган. Қолган қисми эса шавқатсизларча ишлатилмоқда.    
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023