10.09.2017 15:15 Норин вилояти 2793

Сооронбай Жээнбеков ўз сайлов кампаниясини Қирғизистоннинг марказидан бошлади

10 сентябр ҚР президентлигига номзодларнинг ташвиқот кампаниялари бошланган кун. Сооронбай Жээнбеков уни Жумғол туманидаги Қизарт давонидан бошлади


 Айнан шу ердан Шимол ва Жанубни уловчи мамлакат масштабидаги иккинчи альтернатив авто магистрали бошланади. Жээнбековнинг  давондаги ҳамроҳлари   Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан келган вакиллар эди.
Ўз ҳамқишлоғини қўллаш учун келган машҳур нейрохирург «Альянс-пресс» агентлигига қуйидаги гапларни айтди: «Менинг фикримча, Сооронбай Жээнбеков тажрибали раҳбар, у катта хаёт ва меҳнат йўлини босиб ўтган инсон. Унинг биографиясига назар солинса, у давлат хизматининг барча босқичларида фаолият кўрсатган. У  директор, губернатор,депутат, министр ва х.к. амалларда ишлаб кўрган. У доимо ўз сўзида турган. Фақат рост сўзлайдиган инсон. Ота-онаси унга яхши тарбия берган. Мен уни номзодликка сазовор инсон деб биламан. У бу юқори мансабга лойиқдир».
Жээнбековни қўллаш учун бир неча таниқли спортчилар ҳам келишган. Улар орасида Рио-ди-Жанейро ва бошқа халқаро мусобақаларда мувоффақиятли қатнашган курашчи Айсулу Тинибекова ҳам бор.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021