17.09.2017 19:02 Жалолобод вилояти 8899

Торобаев ва Бабановнинг қўшилиши бўйича митинг ғалвали ўтди – йиғилганларнинг кўпчилиги кетиб қолишди

Бугун Жалолобод стадионида Бақит Торобаев ва Омурбек Бабановларнинг тарафдорлари қатнашган митинг бўлиб ўтди

Унда бу икки сиёсатчининг бирикуви хақида расман эълон қилинди. Стадионда ўрнатилган плакатларда : "Бабанов - президент, Торобаев - премьер-министр"деб, ёзилганлиги бу иттифоқ қандай асосда вужудга келганидан далолат беради.
“Альянс-пресс” агентлиги мухбири хабар беришича, тадбир жанжалли ўтган. Торобаев ва Бабановнинг чиқишларидан кейин одамлар оммавий турда бу масканни тарк эта бошладилар. Тахминан йиғилган 6-7 минг кишидан катта –катта гуруҳларга бўлиниб, бир ярим мингга яқин киши номойишкорона стадиондан чиқиб кетдилар. Митингни тарк этаётганлардан бири Аҳмад исмли киши агентлигимизга қуйидаги гапларни эътироф этди: “Бизни Торобаев сотмоқчими? Биз бир буюммизми? Биз унинг Ташиев билан иттифоқига овоз бермоқчи эдик. Бабановга эса ишонмаймиз”.
 
Бўлим мақолалари
14.11.2026
29.11.2025
28.11.2025
18.11.2025
11.10.2025
04.10.2025
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024