18.09.2017 18:35 Ўш 3194

Муҳолифат номзодларининг жануб бўйича юриши давом этмоқда. Бабанов массовкани ўзи билан олиб юрибди

“Республика” партияси штабига яқинлардан бири “Альянс-пресс” Агентлигига хабар қилишича, Бабанов ўзи билан 150 кишилик массовка – унинг орқа фонида турадиган одамларни самолетда олиб келган.

Бундан ташқари у ўзининг сайловолди митингларида одамлар сонини кўпайтириш учун Ўш шаҳрида ёлланган мингга яқин тарафдорларини тумандан-туманга (Олайга, Аравонга ва ҳоказо...) автобусларда олиб юрибди. Айтишларича бу одамларнинг иш хақлари кунига 300сомни ташкил этармиш. Албатта бунинг эвазига улар бир неча бор бир хил концерт дастурини ва бир хил сиёсий нутқларни эшитишга мажбурдирлар.
Яна айтишларича, Ўзганддаги сайловолди митинг пайтида  Бабановга чиройли оқ қалпоқ кийгизишган. Сўнгра унга иттифоқдош бўлган Адахан Мадумаровга ҳам қалпоқ тақдим этилган. Бироқ унга Хитойда тайёрланган, арзон,  нарҳи 200 сом бўлган қалпоқни тақдим қилишгани сабаб, хуноби ошган сиёсатчи бош кийимдан ҳам, маросимда қатнашишдан ҳам воз кечган.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021