18.09.2017 09:49 Саша Сеш Ўш 2545

Ўш шаҳрида маърифий акция бўлиб ўтди

2017 йилнинг 15-16 сентябри кунлари А.Ж.Мирсабекова номли Ўш давлат педагогика институтида Россия Федерациясининг етакчи университети вакиллари қатнашган маърифий тадбир бўлди. Маърифий акция : “Касб танлаш билан, келажагингни танлайсан! ”


Россиянинг етакчи университети вакиллари ўз олийгоҳларига талабаларни тайёрлаш бўйича, уларни ўқитиш шарт-шароитлари, спорт билан шуғулланиш имкониятлари, маъданий тадбирларга қатнашиш, ўқув юртини битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида сўзлаб бердилар, ҳамда  кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.  

Ушбу тадбирда Ўш шахар вице-мэри Нурбек Кадиров, РФнинг Ўш шаҳридаги Бош консули Роман Свистин, Россотрудничествонинг Қ Р вакилчилиги раҳбарининг ўринбосари Василий Алексеев ва “Единство” Жамғармаси президенти Олег Сернецкий иштирок этдилар.
Акция РФнинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги, Россотрудничествонинг Қирғизистондаги вакилчилиги томонидан уюштирилиб, у Россия-Қирғизистон техник университетлари ректорлари концорциумининг V йиғилишига бағишланган эди. Маърифий акция доирасида Россиянинг етакчи университетлари вакиллари қатнашган, умумтаълим мактаблари тарих ўқитувчилари учун янги билимлар, таълим методикаси бўйича   мастер-класс дарслари бўлиб ўтди.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022