20.09.2017 21:06 Бишкек 3445

Ноқонуний ташвиқот юргизилгани учун Омурбек Бабановга огоҳлантириш берилди

Бугун БСК ноқонуний ташвиқот юргизилгани учун Омурбек Бабановга ёзма равишда огоҳлантириш бердилар

«Альянс-пресс» Агентлиги илгари ёзганидек, О.Бабанов устидан ўз биллбордларида ноқонуний тарзда ўзининг асосий рақиби Сооронбай Жээнбеков ва фавқулотда ҳолатлар вазири Кубатбек Бороновнинг фотосуратлари ишлатилган. Бундан ташқари унинг яна бир бошқа биллбордида маҳаллий ҳокимлардан бирининг тасвири аксланган эди (қонун давлат ва муниципиал хизматчилар суратларидан ўз ташвиқот материалларида фойдаланишни тақиқлайди). Бабановнинг тарафдорлари кеча Бош сайлов қўмитасида ушбу масала кўриладиган мажлисига номойишкорона  келмадилар.  Шунингдек улар бугунги мажлисни ҳам бузмоқчи бўлганлари сабаб у соат 11,00 ўрнига соат 15 да бошланди.  БСКнинг мажлиси қарор қабул қилди. Қонун бўйича яна бир огоҳлантиришдан кейин номзодни сайлов дистанциясидан олиб ташлаш борасида БСКга масала қўйса бўлади.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021