21.09.2017 17:54 Бишкек 2348
«Альянс-пресс» Агентлиги бишкеклик темирйўлчи аёлларининг БСКга ариза билан мурожаат қилганлиги хақида ёзган эди. Улар ўзларини ҚР президентлигига номзод бўлган Бабановнинг сайлов баннерларидан бирида ўз сувратларини кўриб ҳайратланган эдилар
Улар юзларида жуда ғалати ифода билан суратга тушган эдилар. Бу сурат аслида 2015 йилда Бабанов маъмурий ресурсларни ишга солиб, иш хақи тўламаган ҳолда Қирғиз темир йўли хизматчиларини «ватанпарварлик акциясига» жалб этган эди. Темир йўлчилар тоғ устидаги кузатув майдонидаги штогга каттакон байроқни осгани чиқиб кетаётган пайтлари олинган сурат бу. Байроқнинг оғирлиги аёллар юзини ўзгартириб юборган. Улар ўз сувратларини кимнидир ташвиқотида қўлланиши учун рухсат бермаганликлари учун ҳам БСКга ариза билн мурожаат қилгандилар. Бироқ аввал ишчи гуруҳ, кейинроқ эса Бош сайлов қўмитаси ўз маслисларида номзоддан темир йўлнинг оддий хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва номзоднинг баннерларини туширишдан бош тортди. Жабрланган аёлларга Темир йўл хизматчиларига ўз хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун оддий фуқаролик судига мурожаат этишни тавсия этишди.
Бўлим мақолалари
09.02.2022 |
|
07.12.2021 |
|
29.11.2021 |
|
27.11.2021 |
|
25.11.2021 |
|
19.11.2021 |
|
04.11.2021 |
|
29.10.2021 |
|
25.10.2021 |
|
24.10.2021 |
|