23.09.2017 14:43 Бишкек 5691
«Альянс-пресс» Агентлиги бишкеклик икки аёлнинг суратларини, уларнинг рухсатисиз Омурбек Бабанов ўз реклама баннерларида ишлатгани ва бунинг учун хақ тўламагани хақида хабар қилган эди
Бу борада Бош сайлов қўмитаси ҳеч қандай қарор чиқармай, аёлларга судга мурожаат қилишларини тавсия қилганди. Бу ишдан хабардор бўлганлар, ўзини миллионер - олигарх деб ҳисоблайдиган Бабанов, ўз бурдини кетказмаган ҳолда, аёллардан чиройли узр сўраб, уларга компенцасия тўлаб берса керак, деб ўйлаган бўлсалар керак. Бироқ жабрланган аёлларнинг гаплари бўйича, уларга номзоднинг ўзи эмас, Жогорку Кенгашдаги «Республика» фракцияси депутати Аида Исмаилова қўнғироқ қилиб, ҳеч қандай компенсация тўланмаслиги, бироқ улар Бабановнинг компаниясига ташвиқот қилиб берсалар хақ тўлаб беришларини айтган.
«Альянс-пресс»га жабрланганларнинг ўзлари айтганларича, улар ушбу номзодни олижаноблик қилмагани боис, бу тариқа компаниясига ишлаб бермоқчи эмаслар. Шунинг учун улар янги ҳафта бошида БСК тавсиясига кўра, Бабанов устидан судга мурожаат қилмоқчилар.
Бўлим мақолалари
09.02.2022 |
|
07.12.2021 |
|
29.11.2021 |
|
27.11.2021 |
|
25.11.2021 |
|
19.11.2021 |
|
04.11.2021 |
|
29.10.2021 |
|
25.10.2021 |
|
24.10.2021 |
|