24.09.2017 17:20 Ўш 2235

СДПК аъзолари Сооронбай Жээнбековнинг ташаббуси билан қон топширадилар

25 сентябр куни Сооронбай Жээнбеков ташаббус кўрсатиб, СДПК Сиёсий Кенгаши, Социал – демократлар партияси аъзоларини бутун мамлакат бўйлаб, Халқаро донор кунида ўз қонларини топширишга чақирди.

Бугунги кунда Қирғизистоннинг Қон қуйиш станцияларида 5 пациентидан фақат 4 кишига етадиган қон бор. Қон қуйиш пунктлари Бишкек, Ўш, Жалолобод, Қоракўл,Норин, Боткент, Талас шахарларида. Шунингдек, барча социал-демократлар қон топширадилар. Сооронбай Жээнбеков штаби томонидан фаҳрий донорлар мукофотланадилар. Уларга Жээнбеков номидан раҳматномалар топширилади. Бишкекда қон топширмоқчи бўлганлар қаторида хусусан СДПК партияси раисининг ўринбосари Фарид Ниязов ҳам бор. Бишкекдаги қон қуйиш пункти Қирғиз Драма театри биноси ичида бўлади. Беморларнинг хаётини сақлаб қолиш учун акцияда иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар учун мархамат эшиклари очиқдир.
 
Бўлим мақолалари
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021
18.10.2021