25.09.2017 17:15 Бишкек 2409

Темир Сариев штабидан айрилди, Қамчибек Ташиев номзодини олди, Бабановни БСК яна огоҳлантириши мумкин, социал-демократлар қон топширмоқдалар

Бугунги кун сайловлар билан боғлиқ янгиликларга бой бўлди...

Темир Сариевнинг штаб бошлиғи Э.Ибраимова (Султон Ибраимованинг қизи) “Сариев билан фикрлари қарама-қарши” келиб қолгани сабаб,  вазифасини бўшатиб бериши ва ўзи билан бирга бир неча штаб ҳодимларини олиб кетишини маълум қилди. Уларнинг  қайси фикрлари бир-бирига тўғри келмай қолганини, Элмира Ибраимова очиқ айтишни истамади.
 Қамчибек Ташиев БСКга ариза ёзиб ўз номзодини олиб ташлашини маълум қилган.
БСКга бишкеклик таниқли сиёсатшунос Дмитрий Орловдан ариза келиб тушди. Унинг ёзишича, номзод Бабановнинг реклама буклетларида Фавқулотда ҳолатлар вазири К.Бороновнинг сурати бор экан. Давлат амалдорлари қонун бўйича сайлов ташвиқотида иштирок этиши ман қилинган. Илгари хабар қилганимиздай, Бош сайлов қўмитаси Бабановга ўз ташвиқот биллдбордларида К.Боронов ва С.Жээнбековнинг тасвири борлиги учун огоҳлантириш берган эди. Энди эса унга иккинчи огоҳлантириш берилиши ҳавфи пайдо бўлди. Бу чора эса, номзодни сайлов пойгасидан олиб ташланишига туртки бўлиши  мумкин.
Шунингдек, эртага БСК Омурбек Бабановнинг сайлов митингида дин арбоби Содиқжонқори Камоловнинг ташвиқот қилиши билан боғлиқ ариза бўйича масала кўради.
Сооронбай Жээнбековнинг тарафдорлари эса, илгари ният қилганларидек республика касалхоналари беморлари учун қон топшириш ҳайрия акциясида иштирок этдилар. Қон топширмоқчи бўлган кўнгилиларни  мамлакатнинг барча қон қуйиш пункларида кутиб олдилар. Бир кун ичида 500 литр (ҳар бир одамдан 450 миллилитр) қон йиғилди. Бу акцияда 1000дан зиёд кўнгиллилар иштирок этдилар.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021