01.10.2017 13:02 Бишкек 4062

Омурбек Бабанов пул ахтарса, «Азия молл» ижарачилари жабр тортадими?

«Альянс-пресс» Агентлиги ўз маълумот манбаларига кўра, Бишкекда яқиндагина очилган «Азия молл» савдо марказида, расталар майдонини ижарага олувчилар кутилмаган кўнгилсизликка дучор бўлдилар

 Улар савдо майдонлари бўйича дастлаб келишимлари бўйича ижарага берувчи ҳар бир квадрат метрни 30 долларга бай қилган эди (Бу  Бишкек бўйича энг паст ижара нарҳи деб айтиш мумкин). Бироқ бир ой ўтмаёқ ижара бераётган томон 1кв.метрга 100 доллар сўрай бошлаган. Ижарачилар ҳайрон, улар ушбу савдо марказига эгадор бўлган Бабановлар оиласига сайлов компаниясини ўтказиш учун нақ пул етишмаётган бўлса керак деган тусмолга бормоқдалар. Балким эгадорларнинг бошқа баҳоналари бордир. Бироқ, ижарачилар дарғазаблар, оммавий норозилик акциясини ўтказиш харакатига тушганмишлар.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021