03.10.2017 15:54 Бишкек 2493

Омурбек Бабанов 10 адирдаги чиқишидан кейин БСКга 13 ариза тушди

КР президентлигига номзодлардан бири Омурбек Бабанов Гиннес рекордлар китобига киргудек ўз ҳолича рекорд ўрнатди

«Альянс-пресс» агентлигига аён бўлишича, Омурбек Бабановнинг Ўшнинг 10 адирдаги (Амир Темур мавзеи) чиқишидан кейин, унинг устидан БСКга фуқаролар ва Қирғизистон Халқлар Ассамблеясидан 13 ариза тушган. Ишларнинг бундай тус олишидан аён бўладики Омурбек Бабанов яна бир марта ёзма равишда ташвиқот қоидаларини бузганлиги учун яна бир огоҳлантириш олади шекилли. Бундан ташқари Бош сайлов комиссиясида Бабановнинг сайлов ташвиқотида дин арбоби Содиқжон Камоловнинг қатнашганлиги борасидаги ариза ҳам ўз навбатини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, номзод бир неча огоҳлантиришдан кейин сайлов пойгасидан олиб ташланиши мумкин.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021