09.10.2017 16:59 Бишкек 2616
Бугун БСКнинг аъзолари Атир Абдрахматова, Назарали Арипов, Елена Джилкичиева ва Гулнара Джурабаевалар кенг жамоатчилик ва Марказ сайловкомиссиясидаги ўз ҳамкасбларига мурожаатнома тарқатдилар
Уларнинг таъкидлашларича, «агар Марказ сайлов комиссияси сайловга оз кун қолганда қайси бир президентликка номзодни рўйхатдан чиқариб ташласа, сайловлар ўз кучини йўқатиши мумкин. Сайловлар илгариги замонлар сингари, кенг маънодаги сайловлар жараёнини ва халқнинг давлат раҳбарини ўзи танлаш имкониятини инкор этган ҳолда фақат алоҳида бир кишини формал равишда тасдиқлаб қўйишига олиб келади».
Уларнинг фикрига кўра, БСК ҳеч бир номзодни «турли сабабларга қарамай» дистанцияда олиб қўймаслиги зарур. Гап охирги ой ичида атайлаб, ўзини сайлов рўйхатидан чиқариб қўйиши учун, сайлов хақида қонунларни кўр-кўрона бузуб келаётган Бабанов хақида бормоқда. Бундан ташқари «Альянс-пресс»нинг БСКдаги манбалари хабар беришича, Бабанов устидан яна янги ариза тушган. Сайлов қонунинини инкор этган ҳоли ахборот агентликларидан бири орқали, у ўзини Тўққизтўра тумани хокими билан тушган суратини тарқатган. Илгарироқ эса Омурбек Бабанов ўз ташвиқот материалларида вазир Боронов билан чоп этилган баннер БСКнинг ёзма равишдаги огоҳлантиришига дучор бўлганди. Бундай сайлов қонунларини менсимаслик оқибатида уни сайлов рўйхатидан чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Бўлим мақолалари
09.02.2022 |
|
07.12.2021 |
|
29.11.2021 |
|
27.11.2021 |
|
25.11.2021 |
|
19.11.2021 |
|
04.11.2021 |
|
29.10.2021 |
|
25.10.2021 |
|
24.10.2021 |
|