21.10.2017 16:10 Бишкек 2372

Онкология маркази ҳисобига биринчи 7 миллион доллар тушди

Бишкекдаги Онкология марказига Кумтор компанияси томонидан ажратилган 10 миллиондан 7 миллиони ўтказиб берилди


Бу хақида Альянс-пресс Агентлигига ҚР ҳукуматидаги манбалар хабар берди. Ушбу маблағларга марказ рак касаллигини бошланиш даврида аниқлаш ва даволашда зарур бўлган замонавий медицина ускуналари ҳарид қилинади. Кумтор олтин конига эгалик қилувчи «Центерра» компанияси Қирғизистон ҳукумати билан экологияга етказилган зарар учун тўлов ўрнига Иссиқкўл вилояти экологик дастурларига 50 миллион ва Миллий онкология маркази реконструкциясига 10 миллион доллар ўтказиб беришга келишиб олган эди. Бугунги бу чора ушбу келишимни амалга ошаётганидан дарак бераётир. 
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021