24.10.2017 17:37 Бишкек 512

Транспорт бўйича Жогорку Кенгашнинг комитети йўллар хақидаги қонун лойиҳаси бўйича ўз позициясини билдира олмади

Ушбу қонун лойиҳасининг муаллифи Альянс-пресс Агентлигига маълум қилишича, жорий ҳужжатдаги асосий фикр - таъмирдан чиқарилган ва реконструкция қилинган автомобиль йўлларини кафолат муддатини оширишдир

Бугун ҚР  Жогорку Кенгашининг транспорт бўйича комитети Дастан Бекешевнинг таклифи билан зарур қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Ушбу қонун лойиҳасининг муаллифи Альянс-пресс Агентлигига маълум қилишича, жорий ҳужжатдаги асосий фикр - таъмирдан чиқарилган ва реконструкция қилинган автомобиль йўлларини кафолат  муддатини оширишдир.
 «Ҳозирда янги йўлларнинг кафолати 2 йилдан ошмайди. Таъмирланган йўлларнинг  кафолат муддати 1 йил. Шунинг учун мен янги қурилган йўлларнинг кафолатини 5 йилга, таъмирдан чиқарилгани эса, 3 йилга чўзиш таклифини киритдим, - дейди Бекешев.- Аввалига ҳаммаси яхши кетаётган эди. Транспорт вазири ғояни мақбул кўраётганди. Бироқ охирги пайтда ишни пайсалга сола бошлади. Кеча эса, шу вазирликдан келишиб, менга қонунга ҳеч қандай ўзгатиришнинг киритишга ҳожат йўқлиги уқтиришга харакат қилишди. Уларнинг иддаолари бўйича Осиё ривожланиш банки, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар бу ғояга қарши бўлармиш ва умуман олганда бундай кафолат муҳлатини ошириш бўйича амалиёт дунё бўйича қўлланган эмасмиш. Мутахасислар бу ишларни ўз ҳолида қолдиришни таклиф этишмоқда. Йўлларимиз доимо тўкилиб, таъмирга муҳтож қолавериши керак экан. Мен эса мутахасисларимиз нохақ эканлигини таъкидлайман. Юртимизга сифатли йўллар керак. Бундай йўлларда юриш керак, пулларни шилиш эмас».
Парламент комитети ҳам бу лойиҳа бўйича қарор қабул қила олмади. Ушбу қонун лойиҳаси энди камида бир ҳафтадан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин.
 
Бўлим мақолалари
02.08.2018
28.06.2018
20.06.2018 Икки фуқаролиги бўлган сиёсатчиларни судлашмоқчи
Ўзларининг икки фуқаролигини яширган амалдорларга нисбатан қамоқ жазоси жорий этилиши бўйича қонун лойиҳаси Жогорку Кенгашга тавсия этилди
14.06.2018 Депутат Аида Касималиева Қирғизистон ҳукумат органларида гендер бўйича мувозанат йўқ деб ҳисоблайди
Депутат Аида Касималиева Қирғизистонда жинслараро тенглик бўйича вазият табора тубанлашаётганини қайд этди
19.04.2018
31.01.2018 Бишкек ТЭЦи учун муаммо яратганларнинг ўзлари бугун Сапар Исаковнинг истефосини талаб қилмоқдалар
31 январ куни Жогорку Кенгашга Бош вазир Сапар Исаковни Бишкекнинг 1чи иссиқлик энергия марказидаги авария бўйича ҳисоботини эшитиш учун чақирдилар
11.01.2018 Жогорку Кенгашда депутатлар ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўтардилар
Бугун, 11 январ куни ҚР Жогорку Кенгашида “турли масалалар” бўлимида аҳолини қийнаётган бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тилга олдилар. Жумладан:
10.01.2018 Жогорку Кенгаш депутатлари мактабларда беш кунлик ўқишни жорий этишди
10 январ куни Қирғизистон парламенти таълим тўғрисидаги қонунга учинчи ва охирги ўқилган ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳужжат умумий таълим муассасаларида рухсат этилган максимал таълим юкини ҳисобга олган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар, беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни белгилайди
08.01.2018 Бишкекда қалпоқ, Тошкентда чопон кийдириш таклиф қилинди
Қирғизстон Жогорку Кенгаши депутатлари миллий бош кийим бўлмиш қалпоқни давлат герби ва гимнидай эъзозлаш, уни иш сафарлари ва расмий учрашувларда Президент ва Бош вазир ҳамда давлат делегациясидан тортиб, то спортчиларгача кийиш мажбуриятини юклайдиган қонун ишлаб чиқилди
06.01.2018 Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида депутат Сузоқ туманидаги объектларга эътибор қаратди
Жогорку Кенгашнинг депутати Музаффар Исақов Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида ҳукуматнинг вакилига 2018 йил битказилиши шарт бўлган капитал қурилишлар рўйхатига ўтган йилда якунига етмаган Сузоқ туманидаги бир қатор объектларни киргизилиши кераклигини эслатди