25.10.2017 15:04 Бишкек 2125

Миллий банк «бор-буди»ни картага тикади

ҚР Миллий банки Қирғизистон Республикасида нақ пулсиз тўловларга банк карточкалари орқали пул ўтказиш учун янги беш йиллик дастурни (2022 йилгача) ишлаб чиқди

Қирғизистон Миллий банкида «Альянс-пресс» маълумотига кўра, бугунги кунда Қирғизистонда хизмат кўрсатиш учун тўлов карталари бўйича республика ҳудудида ўрнатилган 1300 та банкомат ва 7101 терминал орқали хизмат кўрсатилмоқда. Уларнинг сони тез суратда ўсиб бормоқда, бироқ бу хали ҳам етарли эмас. Бу борада янги дастур қўл келиши мумкин. Унинг доирасида илгари амалга оширилган лойиҳалар, масалан «Пенсия пули» лойиҳаси ҳам давом эттирилмоқда. Бу лойиҳа 2012 йили бошланган.  2012 йилда пенсионерлар сони 565,8 минг кишини ташкил этиб, шундан 428,3 киши(75,7%) «Қирғизпочта» давлат корхонаси филиаллари орқали, 137,5 минг (24,3%) нафари эса «Пенсия картаси» банки орқали пенсия олган. 2017 йил бошида 264,4 минг киши тижорат банкларида ҳисоб рқамлари орқали пенсия олди. Бу эса нафақахўрларнинг умумий сонининг 43,0 фоизини ташкил қилди, яъни уларнинг сони 2,1 баробар ошган. «Бюджет маблағларини қабул қилувчи шахснинг харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилади. У ташкилотларнинг  оддий чек китобчалари ўрнини эгаллайди. Миллий банк ҳисоб-китобларига кўра, нақд бўлмаган тўловларнинг улуши мамлакат молиявий тизимини янада ойдинлаштиради.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023