02.10.2015 12:46 4372

Ҳулкарпоша Собирова депутат бўлмайдими?

2 октябрда ҚР Бош сайлов комиссияси (БСК)га Жогорку Кенгаш депутатлигига “Онугуу-Прогресс” партиясидан номзод Ҳулкарпоша Собированинг қирғиз-ўзбек чегарасидан Россия Федерацияси фуқароси паспорти билан ўтганлиги хақида информация тушган. Бу маълумотни Қирғизистон Давлат чегара хизмати берган. Шунинг билан, у икки давлат фуқароси сифатида депутат бўлишининг иложи қолмади.

Ҳозирча БСК Ҳ.Собировани номзодлар рўйхатидан олиб ташламади. Қонунга мувофиқ унинг номзоди сайловдан 5 кун олдин олиши керак эди. БСКнинг Альянс –Пресс агентлигига берган маълумотига кўра сайлов қонунининг 46 модда 1 бўлимига мувофиқ”... Қирғизистон фуқаролигидан чиққанлиги  ёки  уни йўқотганлиги, чет эл фуқороси эканлиги тасдиқланса  депутатликка номзод сайлов комиссияси ёки суд томонидан номзодлар рўйхатидан олиб ташланади”.  БСК бу масалага Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши сайловларидан кейин қайтади. Бироқ Ҳулкарпоша Собирова сайланганда ҳам Жогорку Кенгашга депутат бўлишининг имкони йўқ.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021