27.10.2017 15:02 Бишкек 2121

Мира Карибаева : «Қарор душманлик хақида эмас, дўстлик хақида»

ҚР Президентининг Аппарати бошлиғи ўринбосари Мира Карибаева Альянс-пресс Агентлигига Алмазбек Атамбаевнинг 7 ва 8 ноябрни Тарих ва аждодлар ҳотираси куни деб белгилаши хақидаги қарорини таҳлил қилиб берди

Унинг сўзлари бўйича бир қатор Россия ОАВ ушбу кунларни фақатгина 1916 йилги қўзғолон пайтида ҳалок бўлганлар ҳотирасига боғлиқ деб нотўғри баёнот қилганлар.
«7 ва 8 ноябр кунлари қирғизистонликлар нафақат 1916 йилги қўзғолон қурбонлари, балки ўз тарихидаги барча  воқеяларни ёд этадилар. Булар сирасига 1917 йилги Инқилоб ҳам, фуқаролик уруши, ва Республикамизнинг кейинги тараққиёт босқичлари киради. Бу  нафақат қирғизларнингина эмас, балким барча қирғизистонликларнинг тарихи ҳамдир. Бу қарор  душманлик ва элларни бир-бирларига қайраш хақида эмас, дўстлик хақидадир. Мен учун ойдек равшанки, ушбу қарордан кейин Россия билан Қирғизистон ўртасида муҳокама учун  ёпиқ бўлган мавзунинг ўзи қолгани йўқ. Қарорнинг маъноси шуки, уни демагог-сиёсатчилар эмас, профессионал олимлар муҳокама қилиши жоиз,- дейди Мира Карибаева.- Уни антирус ёки антироссия демарши сифатида тасвирлаш фақатгина қўпол на Россияга ва на Қирғизистонга яхшилик истамайдиган кишининг қўлидан келади. Анаънага кўра бизнинг мамлакатимизда Россиянинг мавқеи баландир. Эътибор берадиган жиҳат шуки, октябр ойи ўртасида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ўнлаб номзодларнинг ҳеч бири Россияга қарши норозилик руҳида сўз юритмаган. Бу қарор айнан халқларимиз орасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашг қаратилган. Бизнинг умумий тарихимиз ўзимиз билан қолади ва бу бизнинг мамлакатимизга Евросиё интеграциясининг фойдасига, Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилиш учун стратегик танлов қилишда ёрдам берди»,- дейди Мира Карибаева.
 
Бўлим мақолалари
22.04.2024
19.04.2024
17.04.2024
15.04.2024
12.04.2024
10.04.2024
09.04.2024
06.04.2024
04.04.2024
01.04.2024