12.08.2015 18:11 Ўш вилояти 4895

Замонавий спорт иншаоти

Мустақиллик кунига бағишланиб, Олай туманининг Гулча қишлоғида янги спорт иншаотининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Альянс-Пресс” ахборот агентлигимиз  Ўш шахар Кенгаши раиси Улан Примов мурожаат қилганда, у қуйидагиларни айтиб берди:

“Бу иншаот икки йил бадалида қурилган. Унда гулчаликлар йилнинг барча фаслларида спортнинг мини футбол, баскетбол ва волейбол билан шуғулланишлари мумкин. Унда яна Халқаро миқёсда юнон-рим кураш услуби бўйича мусобақалар ўтказиш мумкин. Мен ўзим Гулчада туғилиб ,ўсдим. Шунинг учун мен юнон-рим кураши Федерацияси Президенти сифатига ҳамюртларимни ушбу спорт турига кенгроқ жалб этишга харакат қиламан. Мен ҳомийлик қилиб келаётган курашчилардан бири Тошпўлат ўғли Нуржигит хатто Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бизнинг бундай иқтидорли йигитларимиз жуда кўп. Лекин уларга мусобақалар ўтказиш учун спорт иншаотлари етишмайди. Шунинг учун мен отам билан бирга шу иншаотни халқимизга хизмат қилиши учун қурдирдик”.

Ушбу спорт саройининг қурулишига 18 миллион сом сарфланган.


Бўлим мақолалари
11.04.2024
25.03.2024
21.10.2023
08.09.2023
26.06.2023
14.12.2022
11.06.2022
04.02.2022
30.12.2021 Ўзбекнинг “Мард ўғлони” - жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов
ТОШКЕНТ.30 декабр – Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўткан шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритганлиги учун Нодирбек Абдусатторовга “Мард ўғлон”давлат мукофоти билан тақдирланди.
29.12.2021