11.11.2017 17:11 Бишкек 507

Ҳудудларда «Таза коом» лойиҳаси шарофати билан давлат хизматларини кўрсатувчи ахборот киосклари ишга тушди

11 ноябр куни ҚРБош вазири Сапар Исаков раислигидаги «Таза коом» лойиҳасини амалга ошириш жараёнига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

Унинг ишида лойиҳага жалб этилган  асосий таркибини вазирлар ташкил этган  контингент иштирок этди. Қисман шу мажлисда эътироф этилишича, лойиҳада илгари белгиланганидек, ҚР барча туманларида умумий сони 402 та бўлган ахборот киосклари ўрнатилган. Ушбу киоскларга ўрнатилган ускуналар орқали, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси узоқ масофадан туриб, давлат хизматларидан фойдалана олади. Булар сирасига  – аниқлама-справкалар , рухсатномалар олиш ва бошқа хизматлар киради. Бунга қадар 13 минг фуқарога хизмат кўрсатилиб, 683 минг сом файда олинган. Бироқ мажлисдагилар таъкидланишича, киосклардан ҳозирча 363 тасигина ишлаб турибди. Қолганлари эса вақтинча интернетга уланмай (айниқса тоғли туманлардаги киосклар) турибди.  Мажлисда шунингдек камчиликларни бартараф этиш учун, уяли алоқа операторлари ёрдамида  қолган киоскларни ҳам мобил интернет тармоғига улаш бўйича музакаралар юргазилаётгани хақида айтилди.
 
Бўлим мақолалари
22.09.2018
24.08.2018
07.08.2018
06.08.2018
03.08.2018
11.07.2018
12.05.2018 Қирғизистон темир йўлларида вагонлар сони ошди
Қирғизистон темир йўллари парки 150 вагонга бойиди
25.04.2018
22.04.2018 «Дўстлик» чегара пункти атрофи аҳолиси божхона билан судлашмоқда
Икки хўжалик эгалари чиқимлар эвазига берилажак компесация хажмидан норози
30.03.2018 Колумбия университети магистри Юксак технологиялар паркининг янги директори этиб тайинланди
«Альянс-пресс» агентлиги IT компанияларини бирлаштирган Юксак технологиялар паркининг раҳбарлиги учун қайта сайловлар бўлаётганини ёзган эди