15.11.2017 17:15 Бишкек 2035

Қирғизистон жамғармавий биржаси президенти “Мегаком” компаниясини яна бир бор сотилмагани сабаб, халқ IPOси хақида ўйлаб кўриш вақти келди, деган фикрда

"Мегаком" компаниясининг акцияларини халқ IPOси деб номланган биржага чиқариб, ҳусусийлаштириш керак...

Давлатмулк жамғармаси россиялик тадбиркор Елена Нагорнаяга оддий танлов орқали “Мегаком”ни сотишдан воз кечгани сабаб, компаниянинг акцияларини халқ IPOси деб номланган биржага чиқариб, ҳусусийлаштириш керак. Бундай фикрни Альянс-пресс агентлигига Қирғизистон жамғармавий биржаси президенти Назар Ниязов билдирди. Унинг сўзлари бўйича бу тадбир учун Қирғизистон жамғармавий биржаси энг яхши майдон бўлиб бераолади.
“Ўшанда мингга яқин мулкдорлар (бўлғуси миноритар ҳиссадорлар)га ҳеч ким эътироз билдира олмас эдилар. Ваҳоланки улар, кенг жамоатчилик олдида қонуний сотиб олувчилар сифатида намоён бўладилар”, - дейди Назар Ниязов.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023