06.10.2015 21:39 3612

Гулчада “Қирғизистон” партияси номзоди сайлов участкасида ўзбек миллатига мансуб фуқароларни овоз беришига тўсқинлик қилишга чақириб, жазавага тушган

Ўш вилоятида Жогорку Кенгашга ўтган сайловлар асосан тинч ўтди. Бироқ “Альянс - Пресс” агентлигига тушган кўнгилсиз воқеа хақидаги хабар дилни хира қилди.

Олай тумани маркази Гулча қишлоғининг сайлов участкаларидан бирида “Қирғизистон” партияси номзоди Батин Тўқўбаева қўлларида шу сайлов участкасида сайлашга қонуний хужжатлари  (тасдиқланган “форма 2” рухсатномаси)  бор бир неча ўзбек миллатига масуб Қирғизистон фуқароларини овоз бераётганини кўриб, даҳанаки жанжал кўтарган.

У атрофдагиларни ўзбек сайловчиларга овоз беришга тўсқинлик қилишга чақирган. У видео тасмага тортаётганларни кўриб, камерага қараб: “Майли мени Атамбаев кўриб қўйсин, майли тасмага олаверишсин” деб баёнот қилган. Ҳозирда бу инцидент бўйича  қонунпоспонлари органлари шуғулланиб, Тўқўбаевага нисбатан жиноий иш очиш устида бош қотирмоқдалар.(Ваҳоланки у парламентга ҳам ўтаолмаган). 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021