26.12.2017 15:18 Жалолобод вилояти 2026

ҚР Бош вазири Сапар Исаков лампа заводининг муаммоларини ечиб бераман деб ваъда берди

Бугун, 26 декабрда Қирғизистон Бош вазири Сапар Исақов ўзининг Жалолобод вилояти бўйича иш сафари доирасида «Майлисой лампа заводи» ЖЧЖси фаолияти билан танишди

Бу ташкилотда 2000дан зиёд киши асосан лампочкалар ишлаб, чиқариш билан шуғулланадилар. Бу жойда йилига 300 миллион электролампа ишлаб чиқарилади ва маҳсулотларнинг катта қисми экспортга кетади.
Корхона катта хажмда қарздор бўлгани сабаб 2009 йилнинг 16 февралидан унинг фаолияти маҳсус маъмурият назорати остида ишлаб келмоқда. Сапар Исаков таъкидлаганидек,  корхона  мавжуд муаммоларини ечиш учун давлат органлари раҳбарлари иштирокидаги учрашувлар бўлиб ўтади. «Альянс-Пресс» Ахборот Агентлиги маълумотлар бўйича, ушбу учрашувда завод ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун Ўзбекистон бозорига чиқиш бўйича масала ҳал этилади.Бир йил аввал завод Ўзбекистонга ўз маҳсулотларини уч темир йўл вагонига жойлаб жўнатган. Бироқ маҳсулотларни у ерда расмийлаштиришнинг имкони топилмаяпди. Бироқ шунга қарамай, завод учун Ўзбекистон энг катта бозор ўрнидадир.
 
Бўлим мақолалари
26.03.2024
28.02.2024
03.02.2024
25.11.2023
04.11.2023
18.10.2023
18.09.2023
16.09.2023
19.07.2023
27.06.2023