08.01.2018 17:34 Бишкек 679

Бишкекда қалпоқ, Тошкентда чопон кийдириш таклиф қилинди

Қирғизстон Жогорку Кенгаши депутатлари миллий бош кийим бўлмиш қалпоқни давлат герби ва гимнидай эъзозлаш, уни иш сафарлари ва расмий учрашувларда Президент ва Бош вазир ҳамда давлат делегациясидан тортиб, то спортчиларгача кийиш мажбуриятини юклайдиган қонун ишлаб чиқилди



Қирғизстон Юқори Кенгаш депутатлари миллий бош кийим бўлмиш қалпоқни давлат герби ва гимнидай эъзозлаш, уни иш сафарлари ва расмий учрашувларда Президент ва Бош вазир ҳамда давлат делегациясидан тортиб, то спортчиларгача кийиш мажбуриятини юклайдиган қонун ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик мухокамасига тақдим этишди.
Шунингдек,  қўшни Ўзбекистонда ЎзМУ доценти Мирёқуб Хайдаров Олий Мажлис депутатларига парламентда миллий тўн кийиш таклифи билан чиқди. Доцентга кўра бу тадбир таклифи миллий ғурурни тиклаш заруратидан келиб чиққан.
Куни кеча эса фейзбук тармоғининг ўзбек сегментида #дўппикиямиз хештеги остида дўппи кийиш акцияси ташкиллаштирилган эди, акцияга бутун дунё ўзбеклари ва бошқа миллат вакиллари ҳам қатнашмоқда. Ҳозирда бу акция оммалашиб бормоқда.
Бўлим мақолалари
02.08.2018
28.06.2018
20.06.2018 Икки фуқаролиги бўлган сиёсатчиларни судлашмоқчи
Ўзларининг икки фуқаролигини яширган амалдорларга нисбатан қамоқ жазоси жорий этилиши бўйича қонун лойиҳаси Жогорку Кенгашга тавсия этилди
14.06.2018 Депутат Аида Касималиева Қирғизистон ҳукумат органларида гендер бўйича мувозанат йўқ деб ҳисоблайди
Депутат Аида Касималиева Қирғизистонда жинслараро тенглик бўйича вазият табора тубанлашаётганини қайд этди
19.04.2018
31.01.2018 Бишкек ТЭЦи учун муаммо яратганларнинг ўзлари бугун Сапар Исаковнинг истефосини талаб қилмоқдалар
31 январ куни Жогорку Кенгашга Бош вазир Сапар Исаковни Бишкекнинг 1чи иссиқлик энергия марказидаги авария бўйича ҳисоботини эшитиш учун чақирдилар
11.01.2018 Жогорку Кенгашда депутатлар ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўтардилар
Бугун, 11 январ куни ҚР Жогорку Кенгашида “турли масалалар” бўлимида аҳолини қийнаётган бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тилга олдилар. Жумладан:
10.01.2018 Жогорку Кенгаш депутатлари мактабларда беш кунлик ўқишни жорий этишди
10 январ куни Қирғизистон парламенти таълим тўғрисидаги қонунга учинчи ва охирги ўқилган ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳужжат умумий таълим муассасаларида рухсат этилган максимал таълим юкини ҳисобга олган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар, беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни белгилайди
06.01.2018 Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида депутат Сузоқ туманидаги объектларга эътибор қаратди
Жогорку Кенгашнинг депутати Музаффар Исақов Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида ҳукуматнинг вакилига 2018 йил битказилиши шарт бўлган капитал қурилишлар рўйхатига ўтган йилда якунига етмаган Сузоқ туманидаги бир қатор объектларни киргизилиши кераклигини эслатди
02.11.2017 Жогорку Кенгаш Султон Жумагуловни Маданият вазири этиб тайинлашди
Илгарироқ “Альянс-пресс” агентлиги башорат этганидек, Жогорку Кенгаш таниқли журналист Султан Жумагуловни бир овоздан ҚР Маданият, туризм ва ахборот вазири этиб тайинлади