10.01.2018 17:29 Бишкек 2082

Жогорку Кенгаш депутатлари мактабларда беш кунлик ўқишни жорий этишди

10 январ куни Қирғизистон парламенти таълим тўғрисидаги қонунга учинчи ва охирги ўқилган ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳужжат умумий таълим муассасаларида рухсат этилган максимал таълим юкини ҳисобга олган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар, беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни белгилайди

Қонун лойиҳаси муаллифлари, олти кунлик таълим ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ортиқча иш билан юкланишига олиб келади деган фикрдалар. Ўқувчилар турли спорт секцияларига, билим ва кўнгилочар тўгаракларга қатнашишга ва нормал дам олишлари учун вақт топа олмайдилар. Ҳафтада олти кун таълим олаётган ўқувчи якшанба дам олиш кунида уй вазифаларини бажариши керак. Бундан ташқари, ўқитувчилар дам олиш кунлари ўқувчиларнинг синф ишлари ва бошқа вазифаларини текширишлари керак. Ваҳоланки ўқитувчилар дам олгани умуман вақт топа олмайдилар. Бу қонун лойиҳасини ёқлаб, парламентнинг 120 депутатидан 105 таси овоз берган.
 
Бўлим мақолалари
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023
07.10.2023
06.07.2023
30.06.2023
03.06.2023
31.05.2023