14.01.2018 17:10 Бишкек 1891

Сапар Исаков «Microsoft» компаниясига: «Бизга бундай технологиялар зарур!»

13 январ куни «Microsoft МДҲ» раҳбарияти (дунёдаги машҳур компаниянинг минтақавий ваколатхонаси) Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков ва «Таза коом» лойиҳасининг ишчи гуруҳи учун тақдимотини ўтказди

«Microsoft МДҲ» раҳбарияти (дунёдаги машҳур компаниянинг минтақавий ваколатхонаси) Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков ва «Таза коом» лойиҳасининг ишчи гуруҳи учун зоманавий рақамли ишчи станцияларни ташкил этиш ва иш билан таъминлаш бўйича дастурий таъминот имкониятлари тақдимотини ўтказди.
Тадбирда иштирок этган «Альянс-пресс» агентлиги муҳбири компания вакилларидан маълум қилишича, дастурий маълумотларни бошқарилишининг маҳсус таъминотидан фойдаланиш, офис ҳаражатларини учдан бир қисмга қисқартиришга ва иш самарадорлигини 50 фоизга оширишга имкон беради.
Бош вазир Сапар Исаков келгуси икки йил оралиғида Қирғизистон барча давлат идораларида электрон ҳужжат айланишига ўтишни режалаштирмоқда ва «биз бундай технологияларга муҳтожмиз, улар маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига тақдим этилиши керак» эканлигини айтган. Бироқ бу ишлар қандай бажарилиши, таклиф этилаётган маҳсулотлар нарҳига боғлиқдир.
У Давлат рўйхатга олиш хизмати раҳбарияти ва Ахборот технологиялари ва коммуникациялар давлат қўмитаси раҳбарларини «Microsoft МДҲ» вакиллари билан музокаралар олиб бориш ва томонларнинг амалий ҳамкорлигини ўрнатишлари мумкин бўлган, ўзаро манфаатли шартларни билиб олишларини буюрди.
 
Бўлим мақолалари
18.04.2024
02.08.2023
22.02.2023
31.01.2022
04.12.2021
29.09.2021
27.02.2021
28.12.2020
13.03.2020
31.01.2020