31.01.2018 19:05 Бишкек 2303

Бишкек ТЭЦи учун муаммо яратганларнинг ўзлари бугун Сапар Исаковнинг истефосини талаб қилмоқдалар

31 январ куни Жогорку Кенгашга Бош вазир Сапар Исаковни Бишкекнинг 1чи иссиқлик энергия марказидаги авария бўйича ҳисоботини эшитиш учун чақирдилар


Парламентда кўтарилган бу масала қизғин муҳокама этилди, хатто бир тоифа муҳолифат депутатлари Бош вазирнинг истефосини талаб қилдилар. Қирғизистон Республикаси саноат, энергетика ва минерал ресурслар бўйича Давлат қўмитаси «Альянс-Пресс» агентлигига ваъзиятни қуйидагича изоҳлайди: «Ғалати ҳодисалар бўлмоқда, бир пайтлар ТЭЦ учун муаммолар ўзлари яратган бир ҳилги депутатлар, энди Бош вазирни жазолашни талаб қилмоқдалар. Мисол учун, айни пайтда, Қозоғистоннинг Кулон конидан келтирилган радиацияли 40 минг тонна кўмир иссиқ энергия марказининг омборларини эгаллаб турибди. Ушбу катта шов-шувли жанжалларга сабабчи бўлган кўмирни ТЭЦ хизматчиларига катта бош оғриғи қилиб, «Ата-Мекен» партияси аъзолари олиб келган эди. Энди эса буларга Бош вазир айбдор бўлиб қолибди. Шу парламентда ўтирган депутатларнинг кўпчилиги хитойликларнинг лойиҳаларини қўллаб берганлар, энди хукуматни айблаб ўтирибдилар».
 
Бўлим мақолалари
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023
07.10.2023
06.07.2023
30.06.2023
03.06.2023
31.05.2023