01.02.2018 15:18 Бишкек 1995

МОАУда изғирин кунлари талаба ва ўқитувчиларни университет биносида тунашга рухсат берилди

3 февралга қадар Американинг Марказий Осиё университети талабалари ва ўқитувчилари учун кучли изғирин кунлари ўзининг ўқув машғулотлари биносида қолиб тунашларига имконият берилди

МОАУнинг Бишкекдаги янги кампуси автоном режимда, ер ости геотермал сувлари билан иситилади. Шунинг учун пойтахтда ТЭЦдаги авариядан қаътий назар ушбу олийгоҳ биносини иссиқ тарк этмади. Квартиралари совуқлик исканжасида қолган бир қанча талаба ва ўқитувчилар бу жойда жон сақлагани қолдилар, баъзилари хатто ўз болаларини ҳам олиб келганлар.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022