12.02.2018 14:50 Бишкек 2194

Жиноят процедураларини электрон ҳисоблаш бўйича тендерда

Бугунги кунда жиноятларни электрон ҳисоблаш(ЖЭҲ)тизимини тузиш бўйича очиқ танловда талабномалар бор конвертлар очилди

Бунда гап “Таза коом” (“Тоза жамият”) тизими лойиҳаларининг бири хақида бўлиб, унинг амалга ошиши натижасида жиноятларни кузатиш бўйича интернет-система тузилади.
ҚР Молия вазирлиги “Альянс-Пресс” агентлигига маълум қилишича, ушбу тизимни яратиш бўйича уч номзод беллашувга чиққан. Жиноятларни электрон ҳисоблаш тизими  фуқароларнинг аризаларини рўйхатдан ўтказмаслик ҳолларига батамом чек қўйиши лозим. Ушбу аризаларнинг харакатлари фуқароларнинг ўзлари ва барча ҳуқуқ  муҳофазаси органлари устидан назорат ва кузатув вазифасини ўтовчи прокуратура ҳодимлари кўриб, текшириб турадилар. Илгари бундай танлов ўтмай қолган эди. Чунки танловга қатнашмоқчи бўлганларнинг бирортаси юқоридаги талабларга жавоб бермаган. Бу сафар эса, талабномалар ўрганилиб чиққандан сўнг, таҳминан бир ҳафта ичида ғолиб ким эканлиги ошкор айтилади.
 
Бўлим мақолалари
13.09.2024
09.09.2024
16.08.2024
06.08.2024
02.08.2024
27.07.2024
23.07.2024
19.07.2024
13.07.2024
11.07.2024