15.02.2018 20:11 Бишкек 1942

Қирғизистондаги ёввойи ҳайвонларнинг сони борасида маълумотлар кўп саволларни пайдо қилмоқда

Қўриқхоналарнинг бир неча минг гектарига нозирлик қилган 1-2 ҳодим қайси бир жонзод турини санай оларди?

Шу кунларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги республикамиздаги ёввойи ҳайвонларнинг сонини аниқлаганларини маълум қилди. Агентликнинг маълумотларига кўра,маҳсус муҳофазаланаётган табиий ҳудудларда ва овчилик майдонларида яшовчи ҳайвонлар орасида 34,4 минг тоғ эчкиси бор. Шунингдек ҳайвонлар орасида 1,2 минг тўнғиз, 3,8 кийик, 26,7 минг тоғ товуғи, 20 мингга яқин тустовуқлар аниқланган.
Бироқ «Буғу-Эна» жамғармаси раҳбари ва Қирғизистондаги ягона ҳайвонот боғининг директори Салтанат Сейитова ушбу маълумотларни тўғрилигига шубҳа билдирди. У бизнинг «Альянс-Пресс» агентлигимизга қуйидаги фикрларини айтди: «Мен бу маълумотларни олиш учун ҳеч қандай экспедиция уюштирилмаганини биламан. Овчилик хўжалиги ва қўриқхоналар берган ҳисоботлар юзакилиги аниқ. Қўриқхоналарнинг  бир неча минг гектарига нозирлик қилган 1-2 ҳодим қайси бир жонзод турини санай оларди? Айтганча, қор қоплонларининг сони хақида  маълумот ҳам йўқ. Бундай экспедициялар ва ҳисоб-китобларни Фанлар академияси амалга ошириши керак, у илмий усулларга ва мутаҳасисларга эга, аммо пули йўқ. Бизга кўрсатган бу рақамлар фақат ҳўжа кўрсинга қилинган тадбирдир». 
 
Бўлим мақолалари
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023
11.11.2023