19.02.2018 13:34 Иссиқ-Кўл вилояти 2100

Иссиқкўлда 200 олмахонни отишмоқчи

Иссиқкўл вилоятининг Теплоключенка қишлоғи ёнидаги Василий Фатунова номидаги Оқсув тажриба ўрмон хўжалигида 200 та олмахонни отишга квота сўрашди

Тажриба ҳўжалигида дендропарк фаолият кўрсатиб, унда қимматли дарахт, ўсимликлар ва гуллар етиштирилади. Олмахонлар эса бу жойларда илгаритдан бери яшамаганлар. Уларни экспримент сифатида бу жойга 1956 йили олиб келишган. Дендропарк учун олмахонлар хақиқий вабонинг ўзгинаси бўлдилар. Ярим асрлик муддат орасида кўпайиб кетган бу кемирувчилар қимматли дарахт ва ўсимликларнинг ёш новдалари, уруғларини нобуд қилишмоқда. Бир тоифа жуда қиммат дарахтларни паркнинг ҳодимлари маҳсус тўрлар билан ўраб чиқдилар. Лекин бу каби чоралар ҳам натижа бермаётир. Гарчи тажриба ҳўжалигида ов ман этилганига қарамай, кемирувчиларнинг сонини отиш орқали камайтиришдан бошқа чора қолмаган.
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023