28.02.2018 11:15 Бишкек 2235

«Юқори технологиялар парки» директори алмашмоқда

ЮТПнинг амалдаги директори лавозимидан бўшаган ва унинг ўрнига танлов жорий этилган

«Юқори технологиялар парки» (ЮТП)да яқин кунлар ичида янги директор тайин бўлади. Бу хақда «Альянс-Пресс» агентлигига ЮТПнинг назорат кенгаши раиси ўринбосари ва ҚР Таъминот дастури ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси бошлиғи  Азис Абакиров хабар қилди. Унинг сўзларича, ЮТПнинг амалдаги директори лавозимидан бўшаган ва унинг ўрнига танлов жорий этилган. Танлов натижаси март ойида аниқ бўлади. Бугунги кунда ЮТП юқори технологиялар бўйича мутахасислашган бир неча фирмаларни ўз атрофига бирлаштиради. Шунингдек, бу фирмалар ўз маҳсулотларини асосан чет давлатларга ўтказади. ЮТПга аъзо бўлиш эса, ушбу фирмалар учун  солиқлар тўлашда анчайин енгилликлар беради.
 
Бўлим мақолалари
02.08.2023
22.02.2023
31.01.2022
04.12.2021
29.09.2021
27.02.2021
28.12.2020
13.03.2020
31.01.2020
19.12.2019