04.03.2018 10:05 Бишкек 2659

Яқин кунларда СДПКнинг парламент фракцияси коррупция билан кураш масаласини кўрмаган

Миш-мишлар асоссиз, партияда якдиллик хукмрон

Жогорку Кенгашнинг СДПК парламент фракцияси аъзоси Марат Аманкулов «Альянс-Пресс» агентлигининг муҳбири билан суҳбатда  фракция яқинда коррупцияга қарши курашиш учун ёпиқ мажлис ўтказганлиги ва у жойда йиғилиш қатнашчиларининг фикрлари қарама-қарши келганлиги хақида тарқалган миш-мишлар асоссиз эканини айтди. Бу хабар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.
«Бундай асоссиз провокацион гап-сўзлар, вақти-вақти билан пайдо бўлиб туради. СДПК фракциясида кўриб чиқилган охирги ва биргина масала Қирғизистон Республикасида ипотекани ривожлантириш тўғрисида эди. Эслатиб ўтмоқчиман, ўтган йилги сайлов компанияси даврида оппонентларимиз сурункасига СДПКдаги «бўлиниш» хақида ҳарчанд сўйласаларда, партияда ҳамон бирлик хукмрон», - деди Марат Аманкулов.
 
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026