14.10.2015 19:33 3903

Ўш шахар Кенгашининг XXXII сессияси 26 октябрда бўлади

Ўш шахар Кенгашининг XXXII сессияси 26 октябрда бўлиб ўтади.  Бу хақда  8 октябрдаги шахар Кенгаши Президиуми йиғилишида  аён бўлди. Президиум йиғилишида Ўш шаҳри фаолиятининг  шу кунги долзарб муаммолари билан боғлиқ 15 банддан иборат масалаларни  Жанубий пойтахт депутатларининг навбатдаги сессиясига олиб чиқишга келишилди.

Бу хақда «Альянс-Пресс» агентлигига Ўш шахар Кенгаши бўлим бошлиғи  М.Ш. Жолдошева хабар берди.  4 октябрдаги парламент сайловларида  Улан Примовнинг ютиб чиқиши билан бошлиқ  Ўш шахар Кенгашининг янги раиси қачон сайланади деган саволга, Мисқол Шакировна қуйидагича жавоб берди:

- Процедура бўйича аввало  БСК сайловда ютиб чиққан партияларнинг номзодлар  рўйхатини тасдиқлаши керак. Бундай рўйхатлар орасида ҚСДП партиясидан сайловда ютган  У.Б. Примов ҳам бор.

Унинг номзоди ҳам БСКдан тасдиқдан ўтгандан кейин, яна биринчи галда Ўш шахар Кенгаши таркиби янги депутат билан тўлиқланиши керак. Шундан кейингина шахар Кенгаши ўзининг навбатдан ташқари сессиясида, ўзининг янги спикерини сайлаб олади.
 
Бўлим мақолалари
18.05.2026
15.05.2026
14.05.2026
01.05.2026
28.04.2026
24.04.2026
23.04.2026
22.04.2026
18.04.2026
14.04.2026