15.10.2015 07:12 3061

Афсус, Собирова депутат бўлаолмади

Бизнинг ховотирларимиз  афсустки ўрин топди. ҚР БСКси 2 ўзбек  номзодини депутатлар рўйхатида қайд этмади. Биринчи номзод «Республика-Ата-Журт» партияси рўйхатидан 18 ўринни эгаллаган  Рустамжон Қузиев эди.

Уни ва унинг яна 7 партиядошларини  ўзларининг лидери  Ўмурбек Бабановнинг,  БСКга шахсан ёзган аризасига мувофиқ  сайловчиларининг етарли овозини тўплай олмаган номзодлар сифатида рўйхатдан ўчирилдилар.  «Кимга қийин бўлди?» деб сўрасалар билганлар  айнан Р.Қузиевга деган бўлардилар.

Негаки  «Республика» партияси «Ата-Журт»га  қўшилиши натижасида Рустам Қузиев  қийин аҳволда қолганди. Энди Рустамжоннинг ўтмай қолишига  уни бой-карчалонлар сафига кирмаганлиги сабаб деб эл айтиши турган гап. «Бой бойга боқар, сув сойга» деб шуни айтишса керакда?!

Яна бир «Ўнугуу-Прогресс» партияси рўйхатидаги номзодимиз Хулкарпоша Собирова  таҳсинга лойиқ ишлади.  У партиясининг биринчи ўнлигидан жой олганди. Х. Собирова Парламенга ўтиш учун етарлидан ошиқ овоз олди. Бунга баҳоли қудрат унинг электорати катта ҳисса қўшди.

Бироқ ҳамма иш қилиниб, бўлиб-«тайёр ош пишганда» у Россия фуқароси эканлиги тўғрисида маълумот қўққисдан пайдо бўлиб қолди.  БСК унинг  икки фуқаролиги сабабидан ҚР Жогорку Кенгаши депутатлигидан маҳрум қилди. Эслатиб ўтамиз, шунингдек икки фуқоролик ҳолати  бошқаларда ҳам қайд этилган эди.

Масалан «Ата-Макен» партияси рўйхатида жой олган Алишер Маданбеков ҳам Россия фуқароси бўлиб чиққан. Бироқ «Ата- Макен» партиясига  бўлгани парламентнинг  11 мандати теккани сабаб, унинг масаласи БСКда кўрилмади ҳам, сабаби етарли сайловчи овозига эга бўлмаганида.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021