31.03.2018 19:38 Бишкек 359

Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековга «хақиқат сўзларни» айтиб турмоқчи

Бишкекда СДПК съезди ўтиб, унинг ечими бўйича Алмазбек Атамбаев партия лидери мансабига қайта эга бўлди

Съезддан   кейин Атамбаев журналистлар учун матбуот анжуманини ўтказди. Ушбу тадбирда қатнашган «Альянс-Пресс» мухбири хабар беришича, ОАВ вакиллари энг кўп саволлари Атамбаевнинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан ўзаро муносабатларига доҳил бўлган.
«Сооронбай Жээнбеков – менинг қадрдон дўстим. Биз 23 йил мобайнида дўстона алоқадамиз.  Мен катта ака сифатида, унинг атрофидагилар айтаолмаган хаққоний гапларни, айтиб тураман. Мен илгари ҳам айтганман кадр сиёсатига аралашмайман деб. Агарда репутацияси булғанган кишига амал берилаётган бўлсада индамайман. Қачонки бу борада у мендан маслахат сўраса айтаман ўз фикримни. Шундай тушунча бор – «кўпчилик билмайдиган билимлар». Бизларнинг қўшни давлатлар билан бир қатор сиёсий масалалар бўйича муомилаларимиз хақида, юртимизда мен сингари биладиган киши бўлмаса керак. Нима учун мен президентга бирор бир маслахат бермаслигим керак? Мен Жээнбековга ишонаман. Лекин унга кўмак керак. Уни лаганбардорлардан ҳимоя қилаолсак, президент кўп нарсага эришаолади», - деди Атамбаев.
 
Бўлим мақолалари
06.11.2018
29.10.2018
25.10.2018
24.10.2018
18.10.2018
02.10.2018
24.09.2018
23.07.2018
10.07.2018
27.06.2018