16.04.2018 08:01 Бишкек 2112

27 апрелда «Центерра голд» ҳиссадорларнинг дивидентлари ўлчамини аниқлайди

27 апрелда «Центерра голд» ҳиссадорлар компаниясининг мажлисида 2017 йил бўйича ҳиссадорларнинг дивидентлари бўйича тўловлар масаласини муҳокама қилади

«Альянс-пресс» Агентлигига «Қирғизалтин» ( «Центерра» ҳиссадорлик пакетининг эгадори бўлган мамлакатимизнинг вакили) хабар беришича, жорий йилда дивидентлар илгарига қараганда кўпроқ бўлади.
«Албатта акциядорлар тушган фойдани қайта ишлаб чиқаришга жалб этиши мумкин, лекин жорий йилда тушган фойдани ўзаро бўлиштириб олиш бўйича, нафақат бизнинг давлатимиз балки «Центерра»нинг бошқа ҳиссадорлари ҳам қистаётгани маълум. Дивидентлар ҳажми ошишига сабаб,  «Центерра» Қирғизистоннинг ташқарисида ҳам янги активлар ҳарид қилгани ва улар корпорацияга қўшимча кирим берганида»,- дейди  «Қирғизалтин» мутасадиси.
Бундан ташқари канадаликлар Қумторга геологик текширув ишларига қўшимча 45 миллион доллар сарфлаб  коннинг ишлаб чиқариш муддатини камида ўн йилга чўзиш дастури устида ишламоқдалар.  
 
Бўлим мақолалари
29.08.2024
01.08.2024
29.06.2024
23.04.2024
26.03.2024
28.02.2024
03.02.2024
25.11.2023
04.11.2023
18.10.2023