24.04.2018 21:17 Бишкек 1996

Кучли шамол Ала-Тоо майдонидаги байроқни юлиб кетди

Бугун оқшомда Қирғизистон пойтахтида кучли шамол кузатилди

Гувоҳларнинг қайд этишича, Бишкекдаги Ала-Тоо марказий майдонидаги темир устунга ўрнатилган байроқ узилиб тушган. Ҳозир пойтахт мэриясида фавқулотда ҳолат бўйича мэр ўринбосари Геннадий Милицкий етакчилигидаги штаб фаолият кўрсатмоқда. Вазият кузатилмоқда. Шунингдек Чуй вилоятининг Сокулук тумани ва Тўқмоқ шаҳрида табиат инжиқлиги туфайли электр энергияси ўчирилиш ҳолатлари аниқланган. ҚР ФҲХ бугун 10.15да уяли алоқа мобил операторлари орқали 25-26 апрел кунлари ҳаво ўзгариши, вақти-вақти билан ёмғир ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкинлиги, ҳамда кучли шамол бўлиши мумкинлиги хақида хабар тарқатган эди. 
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023